“Севинч” янги мавсум тайёргарлигини давом эттирмоқда

Ўқилди: 135

“Севинч” жамоамиз янги мавсум тайёргарлигини, Қарши шаҳридаги ўз қароргоҳида давом эттирмоқда. Машғулотлар кунига икки маҳалдан, универсал манежда бўлиб ўтмоқда.

Афсуски, ҳар йили Тошкентда ўтказиладиган мини футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ва Ўзбекистон Кубоги мусобақалари бу йил ўтказилмади. Бу чемпионат бу йил умуман ўтказиладими ёки йўқми, ҳозиргача номаълумлигича қолмоқда.

Шу боис, клубимиз мураббийлари жамоамизнинг тайёргарлик режасига ўзгартириш киритишга мажбур бўлишаяпти. Чунки, ҳар йили жамоамиз янги футбол мавсумини мини футболдаги иштироки билан бошлаган.

Шу сабаб, “Севинч” феврал ойида Тошкентга сафар уюштиради. У ерда ўқув-йиғин машғулотлари ташкил этилади. Йиғин давомида мураббийларимиз катта футбол бўйича бир қанча назорат учрашувларини ҳам ўтказишни мўлжаллашмоқда. Жумладан, назорат учрашувлари “Бунёдкор W”, “Металлург W” ва “Олмалиқ W” жамоалари билан бўлади.

Клубимиз раҳбарияти томонидан 28 нафар футболчи билан шартномалар имзоланди. Жамоамизга янги келган футболчилар ҳам бор, бунгача “Бунёдкор W” жамоасида тўп тепган ярим ҳимоячи Дарина Федосенко ва муқаддам  “Олмалиқ W” жамоасида фаолият юритган ҳимоячи Лайло Шодиевалар бу йилдан жамоамиз таркибига қўшиб олинди. Шунингдек жамоамиз таркибига, ўтган йили қуйи лигада ўйнаган бир қатор ёш футболчилар ҳам асосий таркибга ўтказилди.

Жамоамиз селекция ишлари давом этттирил моқда, яна таркибимизга янги футболчилар келиши мумкин.

Қуйида бугунги машғулотлардан олинган фотосуратларни томоша қилинг.

 

Манба: pfcsevinch.uz

Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki
Киритилган вақти: 1-Fevral, 2018